Abu.Abdulloh :
Ҳар бир инсон ўзи бу дунёга нима мақсадда келганини билиши керак. Табиийки, бу саволнинг жавобини инсон зурриётини дунёга яратган ва олиб келган Зот — Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўз китобида айтади.
Мулк сураси, 2-оят:
الّذِي خَلَقَالْمَوْتَوَالْحَيَاةَلِيَبْلُوَكُمْأَيّكُمْأَحْسَنُعَمَلًا ۚ وَهُوَالْعَزِيزُالْغَفُورُМаъноси: “У ўлим ва ҳаётни сизларнинг қайси бирингиз энг чиройли амал қилишингизни синаш учун яратган Зотдир. У Азиз ва Ғофурдир.”
(Мулк, 67:2)
Бу ердаги “амал” сўзи — яхшилик, Аллоҳ буюриб, қайтарган нарсалар бўлса, ёмонлик — Аллоҳ қайтарган нарсаларни қилишликдир.
Энди савол: бу қилинган яхши-ю ёмон амални ким қайд қилади?
Жавоб: Бу ҳақда Қоф сураси, 17–18-оятларда келади:
إِذْيَتَلَقّى الْمُتَلَقِّيَانِ عَنِ الْيَمِينِ وَعَنِ الشِّمَالِ قَعِيدٌ مَا يَلْفِظُمِنْقَوْلٍ إِلّا لَدَيْهِ رَقِيبٌ عَتِيدٌ
Маъноси: “Қабул қилувчи икки фаришта ўнг ва чап томонда ўтириб, қабул қилиб турурлар. Инсон бирор сўз айтмас, магар унинг ҳузурида ҳозиру нозир кузатувчи бор.”
(Қоф, 50:17–18)
Яъни инсоннинг ўнг ва чап томонида амалларини қайд этувчи фаришталар баён қилинган.
Энди бу амаллар қандай ўлчанади, деган саволга Қуръонда бундай жавоб бермоқда:
Амаллар Мизонда (тарозида) тортилиши ҳақида Қуръонда бир неча оят бор. Энг аниқ оятлардан бири — Анбиё сураси, 47-оят:
وَنَضَعُالْمَوَازِينَالْقِسْطَلِيَوْمِ الْقِيَامَةِ فَلَا تُظْلَمُنَفْسٌ شَيْئًا ۖ وَإِنْكَانَمِثْقَالَحَبّةٍ مِنْخَرْدَلٍ أَتَيْنَا بِهَا ۗ وَكَفَىٰ بِنَا حَاسِبِينَМаъноси: “Қиёмат куни учун адолат тарозиларини қўямиз. Бас, ҳеч бир жон заррача ҳам зулм қилинмайди. Агар хардал уруғидек (яхшилик ёки ёмонлик) бўлса ҳам, уни келтирамиз. Ҳисоб-китоб қилувчи сифатида Бизнинг Ўзимиз кифоямиз.”
(Анбиё, 21:47)
Яна Мўминун сураси, 102–103-оятларида:
فَمَن ثَقُلَتْمَوَازِينُهُفَأُولَٰئِكَهُمُالْمُفْلِحُونَ وَمَنْخَفّتْمَوَازِينُهُفَأُولَٰئِكَالّذِينَخَسِرُوا أَنْفُسَهُمْفِي جَهَنّمَخَالِدُونَ“Кимнинг тарозилари оғир келса, ана ўшалар нажот топувчилардир. Кимнинг тарозилари енгил келса, ана ўшалар ўзларига зиён қилганлардир...”
(Мўминун, 23:102–103)
Бу дунёдаги тарозу эса бу Ҳалол ва Ҳаром тарозусидир.
2026-10-13 15:00:47